Мажлис депутати Ирина Унжакова “Биз бундай ишни ташкил этишимизда 15 йил давомида аҳолини эмлашни якунлашимиз мумкин ”- дея Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини танқид қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши кураш бўйича ўз “аччиқ” тажрибасидан ҳам жаҳон тажрибасидан ҳам ҳеч қандай сабоқ олмади.
«Исроил, Буюк Британия, Словакия, Словения, Сербия, Сингапур ва бошқа қатор мамлакатларда аҳолининг ярмидан 90 фоизигача эмланиб бўлинди.
Қозоғистонда 101 мингдан сал кўпроқ одам эмланган. Бу 0,7 фоизни ёки аҳолининг бир фоизидан ҳам камини ташкил этади. Умуман олганда эмлаш икки ой олдин бошланган. Мамлакатнинг бундай эмлаш тезлигида Қозоғистоннинг 19 миллионга яқин аҳолисининг 70 фоизини эмлаш учун 15 йил вақт кераклигини ҳисоблаш учун супер-математик қобилиятларга эга бўлишингиз шарт эмас”, – деди депутат.
Депутат Россиянинг “Спутник-V” вакцинасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун 18 миллиард тенге (1 тенге-24,64 ўзб. сўм) ажратилганлигини, шундан тахминан 15,2 миллиард тенге Қарағанда фармацевтика комплексига вакцина ишлаб чиқариш учун ажратилганлигини айтиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бу ерда атиги 243 минг дозада вакцина ишлаб чиқарилган, уларнинг 93 мингтаси қўлланилган ва ҳозирда 150 мингтаси ҳудудларга етказиб берилмоқда.