Қирғизистондаги чегара масаласи навбат Тожикистон

“Қирғизистон ҳарбийлари Тожикистон билан чегарада кенг кўламли машғулотлар ўтказмоқда”, – деб хабар бермоқда интернет нашри. Қирғизистон чегара масаласида Тожикистонга босим ўтказмоқдами?

Мутахассислар ушбу машғулотларни Душанбега нисбатан “босим ҳаракати” деб аташмоқда, ва Бишкекнинг Тожикистоннинг Ворух анклавини Қирғизистон билан тенг майдонда алмаштириш эвазига бериш тўғрисидаги таклифига жавоб бермагани туфайлидир деб ҳисобламоқдалар.

Бироз аввал Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳудуд алмашинуви маҳаллий аҳолининг танқидига учраганди.  Улар Кампиробод сув омборининг катта қисми ва бошқа сув захираларининг Тошкент назорати остига ўтқазилганидан ғазабланган (Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда ҳам бу алмашинувлар танқидга учради. Ҳукуматлар балким нимадур билар, танқидларга дуч келган бу алмашинувлардан келажакда бирор фойда кўзлангандур).

Шу билан бирга, Қирғизистон расмийлари зудлик билан давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилишни якунлаш ниятида. Шу аснода уларни айтишича, Ўзбекистон билан чегара масалалари ҳал қилинган.

Қирғиз-тожик чегарасига келадиган бўлсак, Ворух анклавида катта миқдордаги туз конлари мавжуд. Тожикистон томонига 2 та вариант таклиф қилинган.

 Биринчиси, Ворухни чегара билан ўраб олиш ва фақат маҳаллий аҳолининг Тожикистонга бориш-келиши учун йўл очиш.

 Иккинчиси – анклавни Лайлак ёки Боткен туманларида тенг келадиган майдонга алмаштириш.

Бишкек таклифининг бундай қаттиқ, деярли ультиматум шакли ўз Қирғизистон фуқароларини тинчлантириш ва янги президент Жапаровнинг рейтингини кўтариш учун қилинганлиги аниқ.

Ворухнинг Қирғизистонга кўчирилиши, нафақат Тожикистон, балки Исфара дарёси ҳавзасидан сув ишлатадиган Ўзбекистоннинг кўплаб минтақалари учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Айни вақтда Қирғизистонга тегишли бўлган сув манбалари минтақанинг барча инфратузилмасига қўшимча босим ўтказувчи сифатида “дастак” бўлиши мумкин.

Бишкек таклиф қилган иккала вариант ҳам Душанбе учун фойдасиз.

Бундай таклифлар фақат томонлардан бири ресурслар ва имкониятлари жиҳатидан сезиларли устунликларга эга бўлганда амалга оширилади (Жапаровнинг Москвага сафари натижа бермоқда).

Масаланинг оддий ечими йўқ, чунки томонлардан бири ютқазиши аниқ.