Марказий Осиё давлатлари Президентларини интернетда ҳақоратлаш қандай оқибатларга олиб келади?

Туркманистонда Президентни ёмонламаслик ва танқид қилмасликлари амалдаги ва умрбод “Арқадоғ” Бердимуҳаммедов “Туркманистонда Интернетни ривожлантиришни ва Интернет хизматларини кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида” ги 2014 йилдаги қонунда, унга нисбатан “ҳақорат ва туҳмат тарқатиш”: конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартириш, урушга чақириқ ва порнографияни тарқатиш жиноятларига тенглаштирилган. Арқадоғга нисбатан танқидий фикр учун унча 5 йилга узоқ бўлмаган жойларга юборишади.

Қозоғистонда Президентни танқиддан ҳимоя қилувчи 3 та модда мавжуд. Бу ерда ҳозирги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни ҳақорат қилганлик ҳамда биринчи президент Нурсултон Назарбоев ҳақидаги негатив фикрлар учун жазо бор. Бундан 21 йил аввал 2000 йилда Назарбоев “биринчи президент” мақомини олган, бу ўз ўрнида унинг қадр-қиммати истеъфога чиққанидан кейин ҳам “ҳимоя қилинишини” кафолатлади. 2007 йилда “биринчи президент” тўғрисидаги қоида Конституцияга ҳам киритилган. Қозоғистонда президентни ҳақорат қилганлик учун жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилга озодликдан маҳрум этиш мумкин.

Тожикистон раҳбари бундай йўналишда бироз олдинлаб кетган. 2016 йилдан буён Имомали Раҳмон “тинчлик ва миллий бирликнинг асосчиси – миллат етакчиси” мақомига эга. Ўша йили қабул қилинган махсус қонунга кўра, унинг мулки дахлсиздир. Шундай қилиб, президент ҳақидаги танқидий билдирилган фикр учун жарима тўлаш ёки кўчалардаги ахлатларни тозалаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум бўлиш мумкин.

2021-йил 30 март куни имзоланган қонун билан Жиноят кодексига қўшимча қўшилди.

Эндиликда кодекснинг 158-моддаси 3-қисмига асосан, Ўзбекистон Республикаси президентини интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш:

▪️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки

▪️2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд

▪️5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қирғизистон бу борада (ҳозирча!) ўзини тийиб турибди. Бу ерда президентнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга қаратилган “Қирғизистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари ва экс-президент мақоми тўғрисида” ги қонун амал қилади. Қонуннинг 4-моддасига биноан, агар Қирғизистон раҳбарига нисбатан ҳақорат қўлланилган бўлса, Бош прокурор, Президентнинг розилиги билан маънавий зарар миқдорини олдиндан тасдиқлаган ҳолда, президент шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши шарт.

Шунақа гаплар…