Жаҳон савдоси сақланиб қолди ўзи эса пулсиз қолди

23 март куни Ever Given контейнер кемаси Сувайш каналига тиқилиб қолганлигидан барчани хабари бор албатта.

Ўша куни яқин атрофдаги ягона экскаватор оператори мисрлик Абдулла Абдул-Жавад эди. Раҳбарият уни зудлик билан воқеа жойига канални кенгайтириш ва кема камонини қазиш учун юборди. Кемага яқинлашиш учун Абдул-Жавад қазиб олинган нарслардан ясама кўприк қурди ва қазишни бошлади. Шундан бошлаб беш кун давомида, қутқарув ишлари олиб борилди ва Абдул-Жавад кунига 21 соат (камроқ ухлаб  ва тушлик танаффуси олмасдан) қазиш иши билан шуғулланди.

Бир неча кундан сўнг, унга ёрдам бериш учун яна иккита экскаватор келди, аммо уларнинг ҳайдовчилари Ever Givenнинг ағдарилиб кетишидан қўрқиб, яқинлаша олмади. Охир-оқибат Абдул-Жавад кеманинг камонини 5-6 метр чуқурликда тозалади ва шундан кейингина кема ҳаракатлана олди. Энди маълум бўлишича, Абдул-Жавад ортиқча иш вақти учун бир тийин ҳам олмаган. Йигит хафа бўлганини айтмоқда, лекин унинг айтишича бундай кўрсатилган жасоратини анча вақт эслаб юради.

P.S. сиз кунига неча соат ишлайсиз? Марҳум Озод Шарфутдиновнинг айтиши бўйича “ишга яраша иш ҳақи берилмаса иш ҳақига яраша иш қилинади”.