Қирғизистон парламент сайловларида 16 та партия иштирок этади, аммо…

Қирғизистонда ҳокимият парламент сайловлари масаласини ҳал қилди. Эски паспортлар туфайли деярли ярим миллион фуқаро уларга овоз бера олмайдиган бўлди.

Давлат рўйхатидан ўтказиш хизматининг маълумотларига кўра 437 384 фуқаро биометрик рўйхатдан ўтмаган улар ҳамон эски ID-паспортлардан фойдаланаётгани айтилмоқда. Қонунга кўра, улар овоз бера олмайди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 3,5 миллионга яқин киши сайловчилар рўйхатига киритилган.

Парламент сайловлари эса 4 октябрга белгиланган. Уларга 16 та партия қабул қилинди. Аммо халқ овоз беришида тўсиқлар бўлиши мумкин.