“Ўхшамаган” учрашув

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамкасби Владимир Путинни Донецк ва Луганск масалалари бўйича учрашишга таклиф этган эди.

Кўп ўтмай Путин Зеленскийнинг учрашиш таклифига изоҳ берди.

“Агар Украина президенти Россия Федерацияси билан муносабатларни тиклашни истаса, Москва буни мамнуният билан қабул қилади”, деди Путин.

“Агар Зеленский Донбасс муаммоларини муҳокама қилмоқчи бўлса, у ДХР ва ЛПР раҳбарлари билан учрашиши керак, сўнгра бу масала учинчи давлатларнинг вакиллари қаторига кирувчи Россия билан муҳокама қилиниши керак.

“Агар у Россия билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилмоқчи бўлса, биз уни доим Москвада кутамиз”, деб таъкидлади Путин.

Шундан сўнг ДПР ва ЛПР раҳбарлари Зеленскийни учрашувга таклиф қилдилар.

Ўз навбатида бундай таклифларга Киев ЛПР ва ДПР билан музокаралар олиб бормаслигини билдирди.

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси баёнот берди.

“ЛПР” ва “ДПР”  деб аталадиган ҳудудлар билан музокаралар хаёлий маконда бўлмайди ва бўлиши мумкин эмас”, деди Алексей Арестович.