“Юмшоқ куч” рейтинги эълон қилинди

Global Soft Power Index 2021 – 100 та мамлакатдаги миллий брендларнинг таъсирини ўрганди. Рейтинг брендларни баҳолаш бўйича етакчи компаниялардан бири бўлган Brand Finance томонидан тайёрланган.

2021 йил рейтингига кўра энг яхши 10 мамлакат:

1. Германия

2. Япония

3. Англия

4. Канада

5. Швейцария

6. АҚШ

7. Франция

8. Хитой

9. Швеция

10. Австралия

2021 йилда Россия 50,5 кўрсаткичи билан 13-ўринни эгаллади, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 поғонага пасайган. Сабаб эса Россиянинг дунё ҳамжамиятидаги обрўи тушиб бораётгани. 2020 йилда Россия ўзининг вакцинасини ишлаб чиқариши ҳам бу рейтинга таъсир этмаган. Бироқ, ўтган йилга нисбатан унинг фақат таълим ва фан соҳасидаги кўрсаткичи яхшиланган.

Энди, МДҲ мамлакатларига келсак, минтақа бўйича биринчилар қаторида Қозоғистон 75-ўринда, Ўзбекистон 81- ўринда ва Туркманистон 99-ўринда.

Global Soft Power Index 2021да “юмшоқ куч” қандай тушунилади?

Юмшоқ куч – бу миллатнинг мажбурлаш билан эмас, балки жалб қилиш ёки ишонтириш орқали халқаро майдонда (давлатлар, корпорациялар, жамоалар ва бошқалар) турли хил афзалликлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир ўтказиш қобилиятидир.

Global Soft Power Indexни ҳисоблаш пайтида 100 дан ортиқ мамлакатлардан 75 000 нафардан зиёд одамлар билан суҳбат ўтказилган ва 47 мамлакатдан 800 га яқин турли соҳалар бўйича мутахассисларнинг фикрлари инобатга олинган.

Global Soft Power Index ўз тадқиқотларида қуйидагиларни ҳисобга олади:

– мамлакат ҳақида маълумотга эгалик (familiarity) ва хабардорлик (миллий бренд ҳақида)

– обрў-эътибор (reputation)

– таъсир, (influence) респондентнинг мамлакати дунё миқёсидаги таъсир даражаси

– “юмшоқ куч”нинг 7 таркибий қисми (бизнес ва савдо, менежмент, халқаро алоқалар, маданий мерос, медиа-коммуникациялар, таълим ва фан, қадриятлар)

– Covid-19га учта йўналишдаги тайёргарлик: иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва фаровонлик, халқаро ёрдам ва ҳамкорлик (бу кўрсаткич биринчи марта 2021 йилда киритилди).