Amazon, Apple ва Facebook бир дақиқада қанча даромад топади?

CNBC маълумотларига кўра, 2020 йил охирига келиб, 7 та энг йирик технологик компанияларнинг акциялари жами 3,4$ триллион долларга ўсган. Булар Amazon, Apple, Alphabet, Microsoft, Facebook, Tesla ва Netflix.

2021 йил 1-чорагидан бошлаб бу рўйхатни қуйидагича давом эттириш мумкин:

  • Amazon: дақиқасига 837,330,25$ доллар.
  • Apple: дақиқасига 691 234,57$ доллар.
  • Alphabet: дақиқасига 426,805,56$ доллар.
  • Microsoft: дақиқасига 321,805,56$ доллар.
  • Facebook: дақиқасига 201 936,73$ доллар.
  • Tesla: дақиқасига 80162,04$ доллар.
  • Netflix: дақиқасига 55,270.06$ доллар.

Компаниялар ўртача дақиқасига 373,606$ доллар ишлаб топган, бу ўтган чоракдаги тушумдан камроқ (Visual Capitalist бизнес маълумотларига кўра, аввалги чоракда дақиқасига 416,768$ доллар даромад олинган).

Шуниси эътиборга лойиқки, Apple дунёдаги энг катта бозор қийматига эга – 2,2$ трлн. Amazonнинг бозор қиймати 1,76$ трлн, Microsoft 1,9$ трлн, Alphabet эса 1,6$ трлн долларга тенг.