Кутиб олинг! “Бизнес Марафон” энди Жиззахда

🔥 Апрель ойи аввалида бошланган ва республикамиз бўйлаб ташкил этилиши режалаштирилган “Бизнес Марафон” лойиҳаси ўз бизнесини муваффақиятли тарзда йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар ичида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда.

“Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, MFaktor, вилоят ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ташкил қилинаётган “Бизнес Марафон”да малакали тадбиркорлар ва спикерлар ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, ўз тавсияларини бериб келмоқдалар.

🎯 Марафоннинг навбатдаги манзили Жиззах вилояти.

📍 Марафон 6 май куни, соат 14:00 да Жиззах вилоятининг Мусиқали драма театрида бўлиб ўтиши режа қилинган.

👉  “Бизнес Марафон”да иштирок этиш учун ушбу бот орқали рўйхатдан ўтишинг! 

@biznesmarafon_bot

Марафонда иштирок этиш мутлақо бепул.