Афғонистондаги вазият тўғрисида

Апрель ойи ўрталарида Толиблар Афғонистонда баҳорги ҳужумни бошладилар. Сўнги икки ҳафта ичида мамлакатнинг деярли ярмида террористик ҳужумлар ва тўқнашувлар сони сезиларли даражада ошди. 1 майдан бошлаб жанговар ҳаракатларнинг янада юқори интенсивлиги қайд этилмоқда – толиблар томонидан уюштирилган рейдлар сони кунига 160 та эпизодни ташкил қилмоқда.

Жангларни кўпайиши икки томон йўқотишларини сезиларли даражада кўпайишига олиб келмоқда. Толибоннинг йўқотишлари  кунига 50 дан 80 кишини ташкил қилмоқда. Афғонистон хавфсизлик кучлари берган маълумотларига кўра, улар кунига 25-30 кишига, баъзан эса кўпроқ аскар йўқотмоқдалар. Хавфсизлик кучлари орасида энг катта йўқотишлар толиблар томонидан олдиндан режалаштирилган ўз жонига суиқасд қилиш ҳужумлари пайтида, пистирма ҳужумлари натижасида, шунингдек, толибларнинг назорат пунктларини эгаллаб олиш бўйича йирик операциялари пайтида юз берган. Толибоннинг асосий талафотлари ҳаво ҳужумлари ва Афғонистон армияси қўмондонлиги, разведка ва полициянинг мақсадли операциялари пайтида юз беради.

1 майдан бошлаб толиблар Афғонистон хавфсизлик кучларининг каттароқ таянч пунктлари мудофааси элементлари бўлган алоҳида назорат пунктларини эгаллаб олиш мақсадида мамлакатнинг бир неча вилоятида бир вақтнинг ўзида мувофиқлаштирилган нуқтали ҳужумлар тактикасини амалга оширмоқдалар. Шубҳасиз, бу кейинчалик айнан шу базаларнинг ўзига амалга ошириладиган ҳужумларга тайёргарлик ҳисобланади. Айни пайтда Толибоннинг устувор мақсадлари мамлакатнинг ғарбий ва шимолий вилоятлари – Ҳирот, Фарах, Бағлон ва Бадахшон. Ўтган 48 соат ичида бу ерда Афғонистон хавфсизлик кучлари энг катта йўқотишларга дуч келди (битта катта назорат пункти қўлдан бой берилди ва 37 киши ҳалок бўлди, улардан 20 нафари Фарахда). Аввалроқ, жанубдаги Ҳилманд вилоятида Толибон Афғонистон хавфсизлик кучларининг 10 га яқин постларини эгаллаб олган эди.

Бугунга келиб Афғонистон хавфсизлик кучлари, фаол мудофаадан ташқари, ўрта ва қуйи даражадаги дала қўмондонларини йўқ қилиш ёки қўлга олиш, инфратузилма объектларини (қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар билан жиҳозланган омборхоналарни) аниқлаш, Толибон разведка тармоқларини йўқ қилишга қаратилган мақсадли операциялар доирасида муваффақиятли тактикага амал қилишмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган бир неча кун ичида хавфсизлик кучлари томонидан 20 дан ортиқ Толибон дала қўмондонлари йўқ қилинган ёки қўлга олинди, шу жумладан Ҳилманд вилоятидаги Толибоннинг «қизил» гуруҳи (махсус кучлари) қўмондони. Афғонистон хавфсизлик кучлари мақсадга мувофиқ равишда толибларнинг қўмондонлик штабини жойлардан чекинишга мажбурлаб жангариларга ўз ҳаракатларини режалаштириш ва амалга оширишни қийинлаштирмоқда.

Ҳозирги вақтда Бадахшон, Ҳирот, Кобул, Логар, Нангарҳор, Бағлон, Ҳилманд, Лагман, Ғазни, Балх, Фарёб, Фарах вилоятларида турли хил интенсивликдаги жанговар ҳаракатлар содир бўлмоқда. Ўтган 2 кун давомида у ерда 60 дан ортиқ Толибон ўлдирилган ва шунча жангари яраланиб сафдан чиқарилган.