Бот технологияларидан энг интенсив фойдаланиш 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари пайтида қайд этилган ва бу Демократик ва Республикачилар партияларидан бўлган номзодларга нисбатан қўлланилган. А. Бесси ва Э. Феррара сўзларига кўра, Твиттерда бир ойлик кузатув давомида 400 мингга яқин бот топилган, бу президент сайловлари ҳақидаги сиёсий мунозараларда қатнашган твитларнинг деярли бешдан бирини ташкил этган. Амалдаги ботларнинг мазмуни ҳам номзодларнинг ижобий қиёфасини шакллантиришга, ҳам сиёсий мухолифлар образларини легаллаштиришга тегишли бўлган. (бундай “техник қўлайликлар” Фейсбукда ҳам мавжуд бўлиб алоҳида алгоритмларда ишлаб чиқилгани ва сиёсий номзодларга жамоатчиликка таъсир ўтказишига имконият бераётгани тўғрисида яқинда Фейсбук компанияси ходимининг иқрори ошкор қилди. Бу ҳақда мазкур ҳаволада танишишингиз мумкин.)
Худди шу даврда Твиттер ва Фейсбукдаги ботнетлар Х.Клинтонни педофилия ва коррупция билан боғлиқ жанжалли воқеаларда иштирок этганлиги тўғрисида айбловларни тарқатишди. (ушбу бот ҳужумларга Россиянинг автоматлаштирилган киберҳужумлари алоқадорлиги тахмин қилинмоқда.) Ушбу сайловларда сиёсий ботларнинг мақсади сиёсий мунозараларни манипуляция қилиш, мухолифатни демобилизация қилиш ва мавжуд бўлмаган сиёсий тарафдорлар армиясини яратиш эди.
Буюк Британиядаги референдум пайтида бот-кампаниялар ишлатилган, уларнинг мақсади мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини фаол тарғиб қилиш бўлган. Тадқиқот натижалари “Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун” хештегларининг устунлигини, шунингдек Брексит тарафдорлари таркибини эълон қилиш ва тарқатишда автоматлаштиришнинг юқори даражасидан фойдаланганлигини кўрсатди.
Ижтимоий тармоқларда Буюк Британия аудиториясига таъсир ўтказишнинг анъанавий усуллари орасида кўп сонли “лайк”, “пост-репост” ва шарҳлар деб номланган материаллар рейтингини ошириш, шунингдек Твиттерда хештегларни ишга тушириш (масалан, ##Brexit, #Beleave, #VoteLeave, #VoteRemain 2016 йилда, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдумга тайёргарлик пайтида). Хештег механизми нафақат маълумотни тезкор равишда узатиш, балки Твиттер трендлари деб номланган ёзувларни намойиш этишга имкон беради, бу эса тарғиб қилинган шиорларнинг такрорланишини оширади. Шуниси эътиборга лойиқки, хештег лаконик сиёсий шиор бўлиб, уни ёдлаш ва тарқатиш осон, бу мураккаб сиёсий жараёнларни оддий формулаларда жойлаштиришга имкон беради.
Д.Трампнинг харажатларининг энг муҳим қисмларидан бири “рақамли консалтинг” ва “Интернетдаги реклама” линияси эди. Акциянинг сўнгги босқичида бунга 60 миллион доллардан кўпроқ маблаг ъсарфланди. Таққослаш учун: Х.Клинтон расман онлайн реклама учун 3 миллион доллардан сал кўпроқ маблағ сарфлаган бўлса, “анъанавий” медиа реклама учун: телевизион, газета ва “ташқи реклама” учун 240 миллион доллар сарфлаган. Трампнинг штаб-квартираси ўз номзодини реклама қилиш учун ушбу воситага деярли 3 баравар кам маблағ сарфлади.
Шунингдек, Бразилиянинг етакчи сиёсатчилари томонидан 2014 йилги президентлик сайловлари, 2016 йилдаги импичмент даври ва ўша йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган муниципал сайловлар пайтида автоматлаштирилган аккаунтлардан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар мавжуд бўлиб унда, 2014 йилда Роуссефф (D.Rousseff) ва Невес (A.Neveves) ўртасидаги сиёсий мунозаралар пайтида ҳар иккала номзод ботлардан фойдаланган, бу эса ижтимоий тармоқларда қарама-қаршиликни янада кучайтирган. Роуссефф президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, унинг кампаниясида фойдаланилган барча серверлар ва ботлар ўчирилган, Невес тарафдорлари мухолифат кучларининг компьютер тарғиботи учун ботларнинг потенциалидан фойдаланган, бу 2016 йилда президентга импичмент эълон қилишнинг асосий омилига айланган.
Японияда эса 2014 йилги сайловлар бош вазир Абэни (S.Abe) қўллаб-қувватлаш учун Твиттерда маълумот тарқатадиган сиёсий ботлардан фойдаланилган.
Бот технологиясига эга бўлган энг йирик сиёсий арбоблар билан боғлиқ бошқа ишларга Шимолий Корея Миллий разведка агентлигининг ходимлари жалб қилинган, улар Твиттерда 1,2 миллиондан ортиқ хабарларни тарқатган, натижада Жанубий Кореяда 2012 йилда ғолиб бўлган президентликка номзод Пак Кин Хенинг фойдасига жамоатчилик фикрини тарғиб қилган. Буларнинг барчаси сиёсий коммуникация тадқиқотчиларига кўплаб замонавий сиёсатчилар учун ботнетлар ҳозирда сайлов кампанияларини ўтказиш учун алоқа воситаларининг бир қисмига айланиб бораётганини кўрсатмоқда.
Қисқа қилиб айтганда ботлар – бу автоматлаштирилган дастурлар, жуда катта тезлик ва самарадорлик билан маълумот тарқатиш ва кўплаб одамларнинг эътиборини жалб қилиш имконини бермоқда.
Коммуникатив хатти-ҳаракатларда ҳақиқий ва суррогат фойдаланувчиларни ажратиб олиш қийин бўлганлиги сабабли, баъзи тадқиқотчилар автоматлаштирилган алгоритмлар институционал характерга эга бўлади, чунки улар ижтимоий шароитларга таъсир қилувчи агент ролини ўйнайдилар, бу айниқса сиёсий алоқа учун жуда муҳимдир. Ижтимоий ботларнинг “агентлик” хусусияти уларни сиёсий алоқада фаол фойдаланишга олиб келди. Ҳатто махсус атама пайдо бўлди – “сиёсий бот”, бу сиёсат билан боғлиқ мавзуларда бошқа фойдаланувчи аккаунтлари билан автоматлаштирилган таъсир ўтказиш учун функциялар ёки дастурий таъминот билан жиҳозланган фойдаланувчи ҳисоб қайдномаси сифатида тушунилади.
Бошқача қилиб айтганда, бу нафақат интерактив, балки сиёсий йўналтирилган ботлардир.