Туркманистонда кучли қурғоқчилик кутилмоқда

Метеожурнал нашри бу йил Туркманистонда кучли қурғоқчилик пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда, бу 2018 йилга қараганда кучлироқ бўлиши мумкин, чунки иссиқ ҳаво ва сув пастлиги шоли экинларининг нобуд бўлишига ва буғдойнинг ёмон ҳосилига олиб келади.

Апрель ойида деярли бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик меъёрдан анча кам, ойлик ҳарорат эса меъёрдан 3-4 даражага юқори бўлди.

Май ойининг бошларида, апрель қурғоқчилигидан сўнг, Туркманистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик бўлсада кўрсаткиз – 0,1 дан 7 мм дан ошмаган.

Бу ҳафта қуруқ ва иссиқ об-ҳаво қайтади. Ҳавонинг ҳарорати 29-34 даража орасида ўзгариб туради.

Помир тоғларида қиш ва баҳорда ёғингарчилик миқдори кам бўлганлиги сабабли, етарли миқдордаги қор йиғилмаган. Бу баҳорда Амударёдаги оқим ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг 60 фоизидан ҳам кам кўрсаткичда.

“Бу мутлақо одатий ҳодиса эмас, аксинча, йилнинг шу даврида дарёда, меъёрга кўра, тоғлардаги қорнинг эриши ва баҳорги ёғингарчилик туфайли оқава сувлар, кўпайиши керак”деб ёзмоқда нашр.

Сув танқислиги сабабли 11 йил ичида биринчи марта дарёнинг сувлари Катта Оролнинг шарқий қисмига кирмайди.

Шунингдек, сув омборларида сезиларли сув танқислиги мавжуд. Масалан, “Туямуюн” гидроэлектр мажмуаси сув омборларида сув ҳажми 2,5 км3 бўлса, “ўлик ҳажм” 2,55 км3 деб ҳисобланади.

Сув омборининг “ўлик ҳажми” бу тўпланган сувнинг бир қисмидир, энди уни суғориш ва бошқа мақсадларда ишлатиб бўлмайди, чунки унинг даражаси тўғон сув ўтказгичи даражасидан пастроқда бўлади.

Туркманистоннинг энг катта сув омборларидан бири “Хонузан” ҳам саёз бўлиб қолган. Май ойининг бошларида сув омбори юзасининг майдони тахминан 150-155 квадрат километрни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичнинг тахминан 70% ни ташкил қилади.

Туркманистон Президенти Г.Бердимуҳамедов ҳам суғориладиган сув танқислигидан хавотирга тушиб, 7 май куни у агросаноат мажмуасини назорат қилувчи Бош вазир ўринбосарига дарёлар ва сув омборларининг юқори оқимини текширишни, уларни тозалашни ва қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган замонавий технологияларни иложи борича тезроқ жорий этишни буюрди.

Апрель ойида Лебоп вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ерларини ижарачилари суғориш суви етишмаслиги сабабли фермерлар ўртасида юзага келган низолар тўғрисида хабар берган эдик.