Туркманистонда ҳам сув танқислиги пайдо бўлмоқда

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ахал вилоятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент «Миве» акциядорлик жамиятининг насос станциясида бўлиб, сув кўтариш станциялари билан танишган. Станцияга сув Қорақум дарёсидан етказиб берилади. Сув таъминоти тизимининг умумий узунлиги 27,5 километрни ташкил қилади.

Давлат раҳбари агросаноат мажмуасида сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш учун бутун жараён – сув олиш бошланганидан то далага келгунига қадар ва инфратузилма иншоотлари қурилиши давомида барча жараёнларни кузатиб бориш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, мутасаддиларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислар ва олимлар билан биргаликда Қорақум дарёси сувларидан самарали ва тежамли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган.

30 апрель куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Гурбангули Бердимуҳамедовга мамлакат сув таъминотини яхшилайдиган Лебап велаятидаги Амударёдаги “Туябўйин” сув омборининг Султон Санжар тўғонини мустаҳкамлаш лойиҳаси тақдим этил эди.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олганлар томонидан доимий равишда каналларда суғориш суви етишмаслигидан шикоят қиладилар. Можаролар одамлар ўзларининг ер участкаларига кўпроқ сув олиб бориш учун ҳаракатларидан юзага келиб чиқар эди.

Бир ой олдин “Метеожурнал” газетаси Амударёда сув озлиги ва Туркманистон суғориш суви танқислигини бошдан кечираётгани ҳақида хабар берган эди.