Хитойда туғилиш кескин пасайиши кузатилмоқда

Хитой ҳукумати аҳолиси ўсишининг кескин пасайишидан хавотир билдирмоқда.

Бироқ, Хитой манбаларига кўра, “2020 йил охирига келиб, мамлакат аҳолиси 1,411 миллиард кишига етган ва ўн йил ичида атиги 72 миллионга кўпайган”.

Хитой Халқ Республикаси Миллий статистика бюроси 2020 йилда янги туғилган чақалоқлар сони мамлакатда катта очарчилик бўлган 1961 йилдан бери энг паст кўрсаткич билан тенг бўлганини таъкидламоқда. Сўнгги йилларда туғилишнинг кескин пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ўсиши демографик инқирозга олиб келиши мумкин, бу эса Хитойнинг иқтисодий ўсишига путур етказади.

Бир неча йил олдин Хитой ҳукумати 1980 йилдан бери амал қилиб келаётган “битта бола” сиёсатини бекор қилган эди. Аммо бу ҳам ёрдам бермади, сўнгги 4 йил ичида мамлакатда туғилиш даражаси пасайиб бормоқда.

Ғарб тадқиқотчиларининг фикрига кўра, айнан Шинжонда уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқалар ўртасида туғилишни назорат қилиш фонида, мажбурий стерилизация қилиш йўли билан Хан аҳолисининг кескин камайиши қайд этила бошланди.

Шинжон аҳолиси 2016 йилда Хан аҳолисига қараганда тезроқ ўсди, аммо 2017-2018 ва 2019 йилларда туркийзабон озчиликлар ўртасида туғилиш даражаси кескин камайиши кузатилмоқда.