АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси коронавирус пандемиясини “мамлакат тарихидаги буюк фожиа“, деди.
“80 мингдан зиёд америкалик вафот этди, тахминан 1,4 миллион киши коронавирусга чалинган. 33 миллион америкалик ишсизлиги учун ёрдам пули олишга ариза берди. Биз ушбу рақамларни биламиз. Мамлакатимиз тарихидаги буюк фожиа билан юзма-юз турибмиз”
деб ёзди у Фасебоокдаги саҳифасида.
Унинг таъкидланишича, демократлар таклиф қилган 3 триллион долларлик янги ёрдам пакети “асосан“ иқтисодни қўллаб-қувватлаш бўйича аввалги тўртта қонун лойиҳасига мўлжалланган эди.
“Баъзилар ёрдам пакетини тўхтатиб турайлик, танаффус қилайлик демоқда. Лекин кўп оилалар қийналган. Очлик, ижара, коммунал тўловлари, иш ўрнини йўқотганлиги сабабли руҳий тушкунлик ёки яқин одамини йўқотиш фожиаси танаффус олмайди”
дея таъкидлади Пелоси.
“Ҳаракатсизлик биз учун ҳаммасидан қимматга тушадиган йўлдир“, — огоҳлантирди Пелоси. Хабарда айтилишича, вакиллар палатаси жума куни янги қонун лойиҳасига овоз беришни режалаштирмоқда.