Совет Иттифоқидан аввалги Ўзбекистон: ноёб суратлар мукаммал рангда

Император Николай II нинг буйруғига биноан замонавий фотоаппаратлар пайдо бўлмасдан туриб Россия империяси манзараларини рангли суратларга олган рус сураткаши Сергей Прокудин-Горский 1905-1915 йилга бир неча бор чор Россиясининг Ўрта Осиёдаги ҳудудларига ҳам экспедиция уюштирган.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - Samarqanddagi-madrasa-talabalari-1024x904.jpg
Самарқанддаги мадраса талабалари

Сергей Михайлович Прокудин-Горский 1863 йил 18 августда Россия Империясининг Владимир губурниясида туғилган. Уни Россия рангли фотографиясининг «отаси» деб аташади.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - Buxorolik-meshkob-suv-tashuvchi-1911-yil..jpg
Бухоролик мешкоб (сув ташувчи), 1911 йил.

Бўлғуси суръатчи ва ихтирочи бошида машҳур Александр лицейида, кейинчалик Санкт-Петербург университети физика-математика факультети тингловчиси бўлган. Буюк рус олими Дмитрий Иванович Менделеевнинг ўқувчиси бўлган.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - Buxoroda-joylashgan-nonvoyxona-1907-yil..jpg
Бухорода жойлашган нонвойхона, 1907 йил.

1898 йилдаўтгазилган фотокўргазмада Прокудин-Горский ўзининг биринчи фотосуръатларини кўрсатди. Ушбу фотосуръатларда 17-18 аср рус рассомларининг ижодий ишлари туширилган эди. Ушандан кейин олим рангли суръат ишлаб чиқиш ҳақида ўйланиб қолди. ХХ аср бошида суръатчи ўзининг биринчи рангли фотосуръатларини намойиш қилди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - fotosuratlar-xx-boshida-buxoro-va-samarqand-odamlari-qanday-yashaganlar_1574831848-b.jpg
Бухоролик амалдор амирнинг Шербудун қасри ҳовлисида

1904 – 1916 йилларда Прокудин-Горский томонидан суръатга олинган Россия Империясининг фотосуръатлар тўплами бир неча минглаб негативлар, фотопластиналар, фотосуръатлар ва репродукциялардан ташкил топган.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - Buxoro-zindoni-1024x868.jpg
Бухоро зиндони

Ушбу суратлар орқали ХХ бошларида Бухоро ва Самарқанд одамлари қандай ҳаёт кечирганларини тасаввур қилиш мумкин.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - Registon-maydonidagi-savdogarlar-1024x868.jpg
Регистон майдонидаги савдогарлар

Ҳозирги кунда Рус рангли суръатчилигининг энг йирик меъроси Америка конгресси миллий кутубхонасида сақланмоқда.