Бердимуҳаммедов “кўчаларни ёритиш ва реклама стендларида электр энергиясини тежашни” буюрди

Бердимуҳамедов мутасаддиларга келаётган иссиқ ёз даврида қишлоқларда, далаларда, шунингдек, одамлар кўп бўлган жойларда тегишли қоидаларга риоя қилинишини қатъий назоратга олиш тўғрисида кўрсатма берилди. Бундан ташқари, уларга иншоотлар ва биноларда тегишли ускуналар, жумладан, ёнғин ўчириш мосламалари, сув омборлари ва керакли инвентарлар мавжудлигини текширишга буйруқ берилди.

Кондиционерлар ва совутиш мосламаларидан фойдаланиш натижасида энергия истеъмолининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, президент кўча ёритгичлари ва реклама стендларида энергия тежалиши кераклигини айтди.

Яқинда Аркадағ 3 самолётини синовдан ўтказган эди.