А.Атамбоев жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги айтилмоқда

Алмазбек Атамбоевнинг адвокати уни жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини таъкидламоқда.

Қамоқда бўлган Алмазбек Атамбоевнинг адвокати Замир Жўшевнинг сўзларига кўра, мижозига операция зарур.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг собиқ президентида интервертебрал чурра ҳамда юрак билан боғлиқ касалликларни даволашга муҳтож, “47-сонли колония деворлари ичида тўлиқ тиббий ёрдам олишнинг иложи йўқ”, деди Замир Жўшев.

Собиқ президентнинг тарафдорлари судья томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасини бир ойдан бери ўтказа олмаганликларини айтмоқда.

Қирғизистон Республикаси Жазоларни ижро этиш давлат хизмати маълумотларга аниқлик киритилгандан сўнг ушбу масала бўйича аниқ бир маълумот берилишини айтган.

Алмазбек Атамбоев 47-сонли колонияда, у ерда 2020 йил декабрь ойи охирида соғлиғи сабабли тергов изоляторидан кўчирилган. Сўнгги ойларда у ўзи иштирок этган ишларни кўриб чиқиш бўйича суд мажлисларида қатнашмади

Адвокатлари эса унга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида бир неча бор тегишли тартибда судга мурожаат қилишди.

Бироқ…