Туркия Афғонистонга “киришни” уддасидан чиқди

Туркия Қобул аэропорти хавфсизлигини АҚШ чиқиб кетганидан кейин ўз зиммасига олади. Оқ уй бу ҳақда расмий баёнот бериб, “Анқара аэропортни ҳимоя қилиш учун Эрдўған талаб қилган ёрдамни беради”, деб айтди.

Энди Туркия (Қобул) Ҳамид Карзай аэропорти хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Шунга қарамай, АҚШ бу миссияни Анқара бажара олмаганида қандай ҳаракат қилиш бўйича кейинги сценарийлар бўйича ишламоқда.