Бизнес Марафонда қатнашиш имконияти энди Пойтахт ёшларида

🚀 “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, MFaktor, вилоят ҳокимликлари ва бошқа қатор ташкилотлар томонидан ташкил қилиниб келинаётган бизнес марафон энди Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

🏁 Бизнес марафонда барчангизни фаол бўлишга чорлаб қоламиз. Бизнесда муваффақиятга эришган тадбиркорлардан тавсия ва маслаҳатлар олиш имкониятини қўлдан бой берманг!

📍 Марафон 29 июнь куни, соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги Туркистон санъат саройининг ёзги майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉 “Бизнес Марафон”да иштирок этиш учун ушбу бот орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: t.me/biznesmarafon_bot Марафонда иштирок этиш мутлақо бепул.