АҚШ Толибон ҳужумлари туфайли Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқишни кечиктириши мумкин. АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирби баёнот билан чиқди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиш жадвали шароитга қараб ўзгариши мумкин.
Ҳозир Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар НАТОнинг мамлакатдан чиқиб кетишига қарши бўлганлар огоҳлантирилган энг ёмон сценарийдир, деб ёзмоқда Bild нашри. Афтидан, толиблар бир неча ой ичида бутун Афғонистон ҳудуди устидан назоратни тиклашга қодирдек туюлмоқда.
2001 йилдан бери биринчи марта Толибон Афғонистон расмий ҳукуматига қараганда кўпроқ ҳудудларни назорат қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Толибон 107 та туманни, ҳукумат эса 92 та туманни тўлиқ назорат қилмоқда.
Қолган 199 округда ҳукумат ва Толибон кучлари кураш олиб бормоқда.