Президент толиблар қолиб телефон қўнғироқларининг нархини муҳокама қилмоқда

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 29 июнь куни кечқурун Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва бошқа қатор вазирликлар, шунингдек давлат ва хусусий телекоммуникация компаниялари раҳбарияти билан учрашув ўтказган. Учрашувдан мақсад – аҳолини янада сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш муаммосини ўрганиш бўлган.

Президентнинг таъкидлашича, мамлакатда алоқа хизматлари ва телефон қўнғироқларининг нархи юқори, шунингдек, сифатсиз хизматлар кўрсатилиши қабул қилиб бўлмайдиган хатолик деб айтган. Ашраф Ғани сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистон ҳукумати телекоммуникация соҳасидаги инвесторларга кўпроқ имкониятлар яратадиган тўлиқ рақамлаштириш тизимини жорий этишни бошламоқда. Алоқа компаниялари фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиши керак, деди Афғонистон президенти.

Амалдаги ҳукумат мамлакатдаги шунча муаммо қолиб алоқа хизматларини хал этиш муҳим бўлса керак.