Сингапур: Дунё янги пандемияга тайёрланиши керак

ЖССТ тайёргарлик учун “яхшироқ ва ишончли молиялаштириш”ни, шунингдек Жаҳон Банки ва ХВФ каби кўп томонлама институтларни жалб қилишни ўз ичига олиши керак. Минимал йиллик бюджети 10 миллиард долларни ташкил этадиган янги глобал фондни яратиш керак, деди Сингапур катта вазири Тарман Шанмугаратнам.

Кейинги глобал пандемия ҳар қандай лаҳзада юз бериши мумкин, дунё ҳозирданоқ унга тайёргарлик кўришни бошлаши керак, дейди Сингапур катта вазири Тарман Шанмугаратнам. “Биз кейинги пандемияга тайёргарлик кўришни бошлашдан олдин COVID-19 ни тугашини кутишимиз шарт эмас, чунки у ҳар қандай дақиқада келиши мумкин”, деди у CNBC телеканалига берган интервьюсида. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти учун “яхшироқ ва ишончли молиялаштириш” ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби кўп қиррали институтларни жалб қилиш тайёргарликни ўз ичига олади, деди у.  

Сингапур вазири глобал «пандемия»га қарши халқаро жавоб чоралари бўлиниб кетган ва “маблағ етарли эмас” деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ушбу бўшлиқни тўлдириш учун энг кам йиллик бюджети 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этадиган янги глобал фондни яратиш зарур.

«Келажакдаги пандемия хавфи ҳақиқатдир. Дунё юқумли касалликларнинг тез-тез тарқалишининг аниқ хавфига дуч келмоқда. Ҳозирги пандемия тажриба ортириш ва синов сифатида қабул қилиб кейинги жараёнга қаттиқ тайёргарлик кўриш керак. Бу исталган вақтда, яқин ўн йилликда ёки ҳатто кейинги йилда келиши мумкин бўлган ва инсон хавфсизлигига янада жиддий зарар етказадиган пандемия бўлиши мумкин», дейилади хабарда.