Қирғизистонда сайлов жараёни бошланиши билан сиёсий партиялар раҳбарлари учун “бизнес мавсуми” очилади: номзодлар парламент сайловларида партиялар рўйхатидан жой олиш учун катта миқдорда пул тўлашга тайёр. Бу ҳақда депутат С.Нишанов 13 июль куни конституцион қонунчилик бўйича Жўқорғи Кенгес қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.
Депутат С.Нишанов: “Қирғизистон парламенти бизнесга айланди”
“Кузда парламент сайловлари пайтида номзодлар 100 минг доллар билан қатнашганида нима бўлганини ҳамма билади. Энди “олтин ўнлик” ўрнига партиялар рўйхатида “олтин учлик” бўлади” деди, Нишанов.
“Ҳозирда номзодлар Жўғорғи Кенгесга кириш учун 1 миллион АҚШ доллар тўлашга тайёр, улар шунчаки қоғозда сайланади аслида Жўқорғи Кенгес йиғилишларига келмайди. Халқ ҳатто уларнинг исмларини ҳам билмайди. Фуқароларга ўз депутатларини сайлаш имкониятини берайлик. Парламент анчадан буён бизнесга айлантирилган. Партия раҳбарлари бундан пул ишлашади. Буларнинг барчаси тўхтатилиши керак. Келинг, янги модель яратайлик”, – дея мурожаат қилди.
Парламентария партиянинг ички қарорлари очиқ бўлиши учун рўйхатлар устидан назорат механизмини яратиш зарур деб ҳисоблайди. Хусусан, халқ депутати рўйхатни 65 нафардан кўп бўлмаган номзодларни киритишни таклиф қилди.
МСК раҳбари Н.Шилдабекова депутат билан келишиб, партиянинг ички қарорлари шаффофлиги бўйича ишлар олиб борилишини айтди.