Canalys аналитик компанияси жорий йилнинг иккинчи чорагида жаҳон смартфон бозорининг ҳолати тўғрисида (таҳририятда мавжуд) маълумотларни эълон қилди. Canalys маълумотларига кўра, Xiaomi биринчи марта Apple-ни ортда қолдирди.
Компания маълумотларига кўра:
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 19 фоиз улуш билан биринчи ўринда қолди (ўсиш – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоиз)
иккинчи ўринни Хитойнинг Xiaomi эгаллади (биринчи марта), бозордаги улуши 17% ва йиллик ўсиши 83%
Apple учинчи ўринга бозорнинг 14% ва ўсиши атиги 1% билан кўтарилди
тўртинчи ўринни Хитойнинг Oppo ишлаб чиқарувчиси эгаллаб турибди, унда 10 фоиз бозор улуши ва 28 фоиз ўсиш қайт этилди
бешинчи ўринни Хитойнинг Vivo компанияси эгаллади, 10 фоиз бозор улуши ва 27 фоиз ўсиш кўрсаткичи билан.