Apple автомобиллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда

Apple бош директори Тим Кук компаниянинг автомобил соҳасига ҳам кириб бориши мумкинлиги ҳақида шама қилди.

Apple компанияси 2018 йилда Тесланинг техник масалалар бўйича катта вице-президенти Даг Филдни ишга ёллаган. Эҳтимол, учувчисиз бошқариладиган машиналар устида ишлар аллақачон бошлангандур.

Шунингдек, Apple Тесланинг бошқа собиқ ишчиларини, шу жумладан Тесланинг собиқ муҳандислик бўйича вице-президенти Майкл Швайкучни ҳам ишга олган бўлиб, ҳозирда у Apple компаниясининг Махсус лойиҳалар билан ишлаш гуруҳининг катта техник директори.