Буюк Британияда Туркманистон Президентига қарашли компания тугатилди

Буюк Британияда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жияни Хаджимурат Режепов томонидан юритилиб келинаётган “Greatcom Trade LLP” компания тугатилганлиги тўғрисида хабар берилмоқда.

2014 йил 9 январда рўйхатдан ўтган компания жорий йилнинг 13 июлида тугатилган. Британия ҳукуматининг маълумотнома сайтидан олинган маълумотларга қараганда, компаниянинг молиявий ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги боис фаолият тугатилган.

Ўтказилган журналистик текширув натижасида мазкур компания Туркманистонга субсидияланган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича йирик ҳукумат шартномаси амалга оширилган.

Маълум бўлишича, республикада озиқ-овқат инқирози бўлганида, Режепов Президент фармони билан мамлакатга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш учун 27,5 миллион доллар миқдорида давлат буюртмасини олган ва бундан кўп ўтмай Ашхободнинг “элита туманида” ҳашаматли қаср қурдирган.