Озарбайжон ҳукумати эмлашни амалда мажбурий қилди

1 сентябрдан 18 ёшга тўлган шахслар кафе, меҳмонхона ёки савдо марказига фақат COVID паспортлари билан киришлари мумкин.

COVID паспортлари 18 ёшдан катта бўлган барча талабалар учун талаб қилинади. 1 сентябрдан бошлаб давлат идоралари ва бир қатор корхоналар ходимларининг 80% вакцинанинг биринчи дозасини, 1 октябрдан иккинчисини олиши ёки COVID-19 иммунитет сертификатига эга бўлиши керак.