Хитой COVID-19 манбасини аниқлаш учун АҚШдаги лабораторияни ўрганишга чақирмоқда
Хитой COVID-19 келиб чиқиш манбасини аниқлаш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассисларини АҚШнинг Мериленд штатидаги Форт Детрик лабораториясига таклиф қилишни талаб қилмоқда, деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян.
Пекин вакилининг сўзларига кўра, Вашингтон бу масала бўйича шаффоф ва масъулиятли позицияни эгаллаши ва ЖССТ мутахассисларини 1943-1969 йилларда АҚШнинг биологик қурол дастурининг маркази бўлган лабораторияга таклиф қилиши керак.
Чжао Лицзян шунингдек, Қўшма Штатлар COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган мамлакат эканлиги ва мамлакатда касалликни эрта юқтириш даражаси ошиб бораётганлигини таъкидлаган.
“Агар лабораторияларни текшириш керак бўлса, ЖССТ Форт Детрикка бориши керак”, – деди Хитой ТИВ вакили.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда COVID-19 пандемиясини 2020 йил 11 мартда эълон қилди. 2021 йил 27 июль ҳолатига кўра дунёда 194 миллиондан ортиқ COVID-19 инфекцияси қайд этилган, 4 миллиондан ортиқ бемор вафот этган.
21 июль куни ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебреюс COVID-19нинг янги тури пайдо бўлиш хавфи мавжудлигини ва бу ўрганилган вируслардан ҳам хавфли бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Вакцина олиш вақти келди.