Қирғизистон алкоголь ва сигаретларга монополияни жорий қилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, муомалага чиқариш ва сотиш бўйича давлат монополиясини жорий қилмоқда. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев маълум қилди.

Унга кўра, тегишли қонун лойиҳаси бугун Жўқорғи Кенгес муҳокамасига киритилган. Бироқ, ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган.