Ўзбекистон 2021 йилги «Глобал тинчлик индекси» (Global Peace Index)да 13 поғона юқорилаб 163 мамлакат ичида 90-ўринни банд этди. Индекс билан батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Ўтган йилги индексда Ўзбекистон 103-ўринда эди.
Собиқ иттифоқ мамлакатлари индексда қуйидаги ўринларни эгалладилар: Молдова — 59, Қозоғистон — 67, Қирғизистон — 76, Арманистон 94, Тожикистон — 97, Туркманистон — 109, Беларусь — 117, Озарбайжон 121, Украина — 142, Россия — 154-ўрин.

Энг тинчликсевар мамлакат — Исландия (1-ўрин). Кейинги ўринларда: Янги Зеландия (2), Дания (3), Португалия (4), Словения (5).
Энг охирги ўринларда: Афғонистон (163), Яман (162), Сурия (161), Жанубий Судан (160), Ироқ (160).
Маълумот учун: АҚШ — 122, Хитой — 100, Эрон — 142, КХДР — 151, Жанубий Корея — 57, Япония — 12-ўринда.
“Глобал тинчлик индекси” (GPI) Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан 14 йилдан бери тузиб келинади. Индекс асосан уч тоифага қурилади: «Чўзилиб кетган низолар», «Муҳофаза ва хавфсизлик» ҳамда «Ҳарбийлашиш». Булар ҳам ўз навбатида 23 индикаторга бўлиниб, мамлакатларнинг ташқи ва ички тинчликсеварлиги баҳоланади.
Индикаторлар, хусусан, жамиятнинг жиноятларга муносабати, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келувчи қотилликлар ва маҳкумлар сони, қуролдан фойдаланиш имконияти, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келувчи полиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари сони, қуролли низолардаги иштироклар ва қурбонлар сони, ҳарбий харажатлар, сиёсий барқарорлик, ички низоларнинг давомийлиги ва ҳоказоларни ўз ичига олади.