Ўзбекистон ҳукумати Facebook билан махфий келишувга эришган бўлиб, ушбу ижтимоий тармоқда Ўзбекистон учун номақбул бўлган турли гуруҳларни блоклайди, деб хабар бермоқда “Регнум” ахборот агентлиги.
“Ўзбекистон ҳукумати Facebook-га ушбу ижтимоий тармоқ ишига жиддий тўсқинлик қилиши мумкинлигини исботлаган холда, тахминан олти ой аввал, мамлакатдаги фойдаланувчиларни тармоққа кириш имконини бироз чеклаб қўйган эди. Айнан мазкур ҳолат туфайли ҳозирги келишувга эришилган”.
Мазкур воқеани қисқача очиқлаш мумкин: Ўзбекистон Facebook-дан ўз серверларини мамлакат ҳудудида ўрнатишни талаб қилган, бироқ, “баъзи музокаралардан” сўнг, томонлар пул сарфламаслик ва кераксиз ноқулайликлар яратмаслик учун Facebook билан келишиб олган.
“Саҳифалар ва гуруҳларни блокировка қилиш учун Facebook махсус механизм ишлаб чиқилди – қонунбузарликлар тўғрисида оммавий огоҳлантиришлар Ўзбекистон ҳукумати кўрсатган ресурс маъмурларига юборилади. Бу вазиятда, ҳеч қандай қонунбузарликлар йўқ, фақатгина юқорида айтиб ўтилганидек жавобгар ресурсларни блокировка қилиш олдидан яратилган махсус механизм ишлаши учун ваколат. Охир оқибат бир мунча вақт ўтгач, гуруҳлар барибир блокланади”, – дейилмоқда хабарда.