Чегарачиларнинг таомномаси президент китобига кўра тузилади

Хабар берилишича, президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳарбий-денгиз кучларининг янги ҳарбий бўлинмаси ва Давлат чегара хизмати чегара пости биноларининг очилишида иштирок этган.

Ҳарбий-денгиз кучларининг янги ҳарбий бўлинмаси ҳақида Трукманистон ОАВлари “барча бўлимлар махсус дастурий таъминот билан жиҳозланганини, энг янги технологиялар ва рақамли тизим ёрдамида Каспий денгизидаги йўловчи ва ҳарбий кемаларни кузатиб бориш мумкинлигини” қайд этмоқда.

Маълум қилинишича, бўлинма ҳудудида спорт майдончалари, тиббий пункт, кутубхона, мактаб, болалар боғчаси, дўкон ва иккита уч қаватли уйлар жойлашган.

Шу билан бирга, чегара пости мажмуасида Бошқарув маркази, казармалар, итлар хонаси, кутубхона, спорт майдончалари ва ошхона фаолият олиб боради. Ошпазлар учун эса асосий амалий қўлланма “Туркман дастурхон” китоби тақдим этилган (китоб икки қисмдан иборат бўлиб, президент томонидан ёзилган).

Чегара постида давлат раҳбари йиғилиш ўтказиб, унда мустақилликнинг 30 йиллиги шарафига ўтказиладиган ҳарбий парадни юқори даражада ўтказиш топширилган.

Кузатамиз ҳарбий парад орқали қандай техник қуроллар намойиш этилар экан?!