Коррупцияни қабул қилиш индекси (коррупция индекси) – бу давлат секторида коррупцияни тарқалиши буйича глобал тадқиқот ва дунёдаги давлатлар рейтинги бўлиб, очиқ статистик маълумотлар ва глобал сўров натижалари асосида Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти методологияси бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Кўрсаткичлар давлат сектори коррупциялашганлиги даражасига қараб, мамлакатлар ва ҳудудларни 0 (энг юқори коррупция) дан 100 гача (энг паст коррупция) бўлган балл билан баҳоланади.

Демак, МДҲ мамлакатлари ичида бизни биринчи навбатда Ўзбекистон қизиқтиради. Мамлакатимиз 26 балл билан жаҳондаги 179 давлат ичида 146-ўринда. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон 2012 йилги рейтинг билан солиштирганда 26 поғонага юқорилаган. Лекин, МДҲдаги давлатлар ичида фақатгина Тожикистон ва Туркманистон (149 ва 165-ўринлар) мазкур рейтингда Ўзбекистондан паст жойлашган. Бошқа мамлакатлар рейтинги эса қуйидагича Россия ва Озарбайжон 129-ўрин, Қирғизистон 124-ўрин, Украина 117-ўрин, Молдова 115-ўрин, Қозоғистон 94-ўрин, Белорус 63-ўрин, Арманистон 60-ўрин ва Грузия 45-ўрин.
Коррупция даражасида сезиларли ўзгаришлар жуда секин содир бўлганлиги сабабли, индекс асосан сўнгги уч йил давомида йиғилган ўртача маълумотларни ўз ичига олади, яъни мутахассислар коррупция даражасини ҳозирги баҳолари ҳақида фикр юритади ва йилдан -йилга содир бўладиган силжишларга тўхталмайдилар. Шу сабаб, тадқиқот доим ҳам ҳақиқий динамикани акс эттирмайди.
Жорий маълумотлар 2020 йил ҳолатига кўра тақдим этилган бўлиб 2021 йил январда эълон қилинган.