Нафақат сиёсатшунос. Қирғизистон ҳукумати томонидан Марказий Осиёдаги Америка университети (МОАУ) президенти Эндрю Качинсни гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумон қилинган эди.
Кеча 17 август куни Суд қарори билан Качинс Қирғизистондан чиқариб юборилди.
Эндрю Качинс аслида ким?
Эндрю Качинс ўз фаолиятини советолог – СССР бўйича мутахассиси сифатида бошлаган, Россия ва Евросиё учун Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг (CSIS) Америка дастури директори бўлиб узоқ вақт Москвада ишлаган. Качинс ишининг бир қисми Россияда, эҳтимол, Марказий Осиёда америкапараст янги элитани тарбиялаш эди. Бишкекда унинг издошлари америкалик ташкилотлар ташаббуси билан ўтказиладиган митингларга мунтазам ташриф буюрилганлиги кузатилган.
Тадқиқотчилар CSISни АҚШ Марказий разведка бошқармасининг таркибий бўлинмаси деб ҳисоблашади. Шу нуқтаи назардан, ташкилот қабул қилувчи мамлакатларнинг нодавлат сектори орқали мудофаа, энергетика, молия, янги технологиялар ва сиёсат ҳақида маълумот тўплашга ихтисослашгани қайд этилган.
Шунингдек, CSIS бир вақтлар Американинг “Россия баланси” дастури доирасида рус мухолифати лидери Алексей Навалнийни Ел университетида ўқитишни молиялаштиргани ҳақида маълумотлар ҳам бор.