Биз кўп ичиб қўймаяпмизми?

Спиртли ичимликларни истеъмоли даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтинги – бу дунё мамлакатларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш статистикасининг қиёсий таҳлили бўлиб, аҳоли жон бошига литрли тоза этил спирти билан ифодаланади. Дунё мамлакатларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кўрсаткичлари асосий вазифаси – дунё аҳолисининг соғлиғини ҳимоя қилиш ва соғлиқ тизимидаги халқаро муаммоларни ҳал қилиш бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тизимининг махсус агентлиги бўлган – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти методологияси бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Мазкур ўрганишларда 15 ёшдан катта бўлганлар ҳисобга олинади. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, йиллик сайёҳлар сони мамлакат аҳолиси сонига тенг бўлган мамлакатларда туристларнинг спиртли ичимликлар истеъмоли чегириб ташланади.

Демак, МДҲ давлатларида мазкур қизиқарли рейтинг бўйича вазият қандай? МДҲ мамлакатлари, қолаверса жаҳонда алкоголь ичиш бўйича мутлақ етакчи бу йилига 15.2 литр кўрсаткич билан Молдова. Кейинги ўринларда 11.7 ва 11.2 литр билан Россия ва Беларус эгаллаган (жаҳонда 16 ва 27 ўрин). Ўзбекистон бу рейтингда 2.7 литр натижа билан жаҳондаги 189 мамлакат ичида 138-ўринда. 2014 йилги рейтингда мамлакатимиз 3.54 литр натижа билан 131-ўринда бўлганлиги ва 4 йилдан сўнг алкоголь истеъмоли сезиларли камайганлигини қайд этиш лозим. Рейтинг натижаларига эътибор қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Марказий Осиёда спиртли ичимликларни энг кам истеъмол қилувчи мамлакат деб тан олинган.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш бўйича дунё мамлакатлар рейтинги ҳар бир неча йилда янгиланади ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг алкоголь ва соғлиқ соҳасидаги вазиятга бағишланган махсус нашрларида эълон қилинади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кўрсаткичлари бўлган ҳисоботлар, қоида тариқасида, бир йилдан икки йилгача кечиктирилади, Бунга  сабаб миллий статистика идоралари ва халқаро ташкилотлар маълумотлари эълон қилинганидан кейин халқаро таққослашни талаб қилади.