Толибоннинг биринчи ваъдаларидан бири – гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчилар ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш эди. Шу билан бирга, уларнинг бутун фаолияти давомида наркотиклар асосий даромад манбаи бўлган.
Толибон йиллар давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни яшириб, гиёҳванд моддаларни бошқа давлатларга экспорт қилишга ёрдам берган. Чегара назорати Толибоннинг биринчи ҳарбий мақсадларидан бири бўлганлиги бежиз эмас. Чегаралар устидан назорат ўрнатилгандан кейингина Кобулга ҳужум бошланди.
Нафақат толиблар, балки маҳаллий аҳоли ҳам гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришдан манфатдор. Афғонистонда деҳқончиликни кўкнор уруғи каби юқори тўлов билан таъминлайдиган бошқа экинлар мавжуд эмас.
БМТ маълумотларига кўра, 2017 йилда 350 минг киши афюн ишлаб чиқаришга жалб қилинган. Бу деҳқонлар, мавсумий ишчилар, ҳайдовчилар. Йил сайин фақат талаб ошса ошмоқда камайгани йўқ.
Синтетик моддалар ишлаб чиқариш учун компонентлар чегаралар орқали ўтказилади. Кўпгина моддалар қонун билан тақиқланмаган ва фақат лабораторияда “ишловдан” сўнг гиёҳвандлик моддасига айланади.
Аммо яқинда афғонлар «эфедрин»нинг табиий манбасини ўзлаштирдилар. Гап эфедра бутаси ҳақида. У том маънода бегона ўт каби ўсади.
Энди Афғонистон нафақат тайёр дори-дармон маҳсулотларини, балки синтетик дорилар компонентларини ҳам экспорт қилиши мумкин.
Қаерга? Албатта, яширин кимёвий ишлаб чиқариш лабораториялари яхши ривожланган мамлакатларга …