Ўзбекистон Марказий Осиёнинг Афғонистонга чегарадош учта давлатидан биттаси хисобланади.
Толибон ҳаракати энг аввало Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларида ўзининг назорат нуқталарини ўрнатганлиги кузатилди.
Афғонистоннинг барча чегаралари толиблар қўлига ўтган.
Президент Ғани қочди, Толибон ўзининг ҳукуматини тузиш ҳаракатида.
Афғонистонни тарк этиш ҳаракатида бўлган одамлар сони эса кун сайин ошиб бормоқда.

Айниқса, ўтган 20 йил давомида хорижликлар билан бирга ишлаган минглаб афғон ўз жонидан хавотирда.
Минглаб афғонистонлик қўшни давлатларга қочиб ўтишга уринишмоқда.
Ўзбекистон сўнгги ҳафталарда юзлаб афғон қочқинлари чегарани кесиб ўтган давлатлардан бири бўлади.
Шу пайтга қадар 1500 га яқин қочқиннинг мамлакатга ўтгани айтилаётган бўлсада, аввалроқ хабар берганимиздек, “Афғонлар ўзбек чегарасини расман кесиб ўтишнинг «ўзига хос» йўлини топган” бўлиб, қўшни давлат фуқаролари (Афғонистонликлар) Ўзбекистон орқали учинчи давлатларга учадиган авиачиптани сотиб олади ва чегарани кесиб ўтишда тақдим этади.
Бироқ, ҳамма ҳам олинган чипталардан фойдаланмайди. Вазиятдан хабардор бўлган манбанинг айтишича, уларнинг кўплари ортга қайтиб, Ўзбекистон ҳудудида қолишади – асосан Термизда.
Бундай “хос” чегарани кесиб ўтиш механизми тез -тез учрамоқда.
P.S. дарҳақиқат, нафақат Сурхондарёда балки, пойтахтда ҳам қўшни мамлакат фуқаролари кўпайгани сезилмоқда.
Хабарларга кўра, Толибон фақат визаси борларнинг чегарадан қонуний ўтишларига изн бермоқда.
Ўзбекистон орада ўз чегарасини ноқонуний кесиб ўтган юзлаб афғонни ортга қайтарган.
Уларнинг аксарияти афғон ҳарбийлари ва улар билан бир сафда жанг қилган маҳаллий қуроллилар экани хабар берилган.
Ўзбекистон сўнгги ҳафталарда ўз ҳаво ҳудуди ва аэропортларини дунёнинг қатор давлатлари учун очган.
Саноқли кунларнинг ўзида икки мингга яқин чет эл фуқаросини Афғонистондан эвакуация этилишида улар билан ҳамкорлик қилган.
Расмий Тошкент ўзининг бу каби қарори билан қатор етакчи Ғарб нашрларининг диққат-эътиборига тушган.
Германия канцлерининг шахсан ўзи бунинг учун Ўзбекистон томонига ошкора раҳмат айтган.