Ҳозиргача аниқланган маълумотлар:
▪️Тўрт нафар ҳарбий хизматчи ёнғин оқибатида ҳалок бўлди.
▪️Мудофаа вазирлиги қасддан ўт қўйиш ёки уюштирилган холат бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.
Шунингдек, версиялар орасида – хавфсизлик талабларини бузиш, ўз-ўзидан ёниш ва кимёвий реакция кабилар ҳам бор.
▪️Ёнғин оқибатида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 49 нафар ходими жабрланган.
▪️Касалхоналарда 28 жабрланувчи бор, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Ҳарбий қисм ҳудудида портлашлар 26 август куни кечқурун бошланган.
Яқин атрофдаги қишлоқларнинг 1200 га яқин аҳолиси эвакуация қилинди.