Япония Moderna вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда мамлакатга келтирилган 560 минг ампуладан иборат 390 дозадаги Moderna вакцинасида “бегона моддалар” аниқлангани ҳақида хабар берди.

Moderna компанияси Японияга 1,63 миллион дозада сотилган учта партияни бир вақтнинг ўзида вақтинча тақиқлаб қўйди. Вакцинанинг маҳаллий дистрибютори Takeda Pharmaceutical буни “ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик” деб атади.

Япония томонидан маълум қилинишча, ампулалардаги ифлосланиш Испаниядаги вакцина ишлаб чиқарилган фармацевтика заводида содир бўлган.

Айни вақтда вакцинада қайси турдаги “бегона моддалар” борлиги ҳақида хабар берилмаган. Бу фақат баъзи молекуляр зарралар эканлиги маълум.

Ҳозирга қадар еттита эмлаш марказида “бегона моддалар” мавжуд бўлган дозалар топилган.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинани олган одамларга уларнинг саломатлиги учун потенциал таҳдид ҳақида маълумот бериш учун партиялар рақамларини эълон қилган.

Moderna компанияси “ҳозирча [вакцинанинг] хавфсизлиги ва самарадорлиги муаммоларини аниқламаганини” айтди ва Takeda Pharmaceutical ҳамда Япония ҳукуматининг назорат органи билан ҳамкорликда терговни давом эттиришга ваъда берди.

Япония Covid-19 янги тўлқини билан курашмоқда. Ҳозир чеклов чоралари аҳолининг 80% га яқини яшайдиган ҳудудда жорий этилган.

Илгари Японияда Pfizer ва AstraZeneca вакциналари ишлатилган. Moderna улар билан фақат шу йилнинг май ойида ишлатила бошланган.