Толибон томонидан эълон қилинган вақтинчалик қонун бўйича ўзбек тили мамлакатда расмий мақомида эмас.
“Толибон” ҳаракати ўзбек тилини Афғонистондаги расмий тил мақомидан маҳрум этувчи вақтинчалик қонун чиқарган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Асослар” номли қонунга кўра, мамлакатда фақат пушту ва дари давлат тили бўлиб қолмоқда, ягона расмий дин сифатида сунний ислом ҳанафий мазҳабининг эътироф этилади. Шу билан бирга, мамлакатда ҳали ҳам катта шиа жамияти борлиги, шимолий вилоятларда ўзбек тилида сўзлашадиган кўплаб инсонлар яшаши қайд этилган.
Қонун, шунингдек, Афғонистонда ислом ҳуқуқшунослари кенгаши ва ҳар бир минтақадан сиёсатчилар, олимлар ва руҳонийлар кирадиган олий кенгаш тузишни назарда тутади. Кенгаш ижроия ҳокимияти раҳбари – фуқаролар ва олий кенгаш аъзолари томонидан сайланадиган президент бўлади.
Бундан ташқари, ҳужжат Афғонистон Миллий Ассамблеяси вакилларини депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилади ва инглизлар, руслар ва америкаликлардан Мустақиллик кунини байрам сифатида белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кобулжонов Толибон ўзбек ҳукуматига Афғонистонда ўзбек тилининг расмий мақомини сақлаб қолишга кафолати ва мамлакатда унинг ўрганилиши ва ривожланишига кўмаклашишга ваъда берганини айтганди.
Ташқи ишлар вазирлигида бу ҳақда нима дейдилар?