Қирғизистон хакерлик ҳужумлари сони бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллайди

Қирғизистон Интернет орқали хакерлик ҳужумлари сони бўйича дунё антирейтингида бешинчи ўринда. Бу ҳақда Интернетни бошқариш бўйича Марказий Осиё форумида Касперский лабораториясининг минтақавий офиси тижорат директори Валерий Зубанов маълум қилди.

“Биринчидан, хакерларни фойдаланувчиларнинг шахсий ва банк карталари тўғрисидаги маълумотлар қизиқтиради, иккинчи ўринда молиявий ва тижорат ташкилотлари, учинчидан – давлат идоралари ва стратегик объектлар”, – деди у.

Экспертнинг сўзларига кўра, республика маҳаллий зарарли дастурларни юқтириш сони бўйича анти-рейтингда 12-ўринда туради.

Бу компьютер вируслари Интернетда эмас, балки юқтирилган “тармоқлар – флеш-карталар ва бошқалар ёрдамида тарқаладиган ҳолатлар”, деди у.

Қайд этилишича, жиноятчилар безорилик мақсадида давлат ташкилотларининг веб -сайтларини бузиб кириши одатий ҳол саналади.

Маълумотларга кўра, охирги пайтларда давлат департаменти сайтини бузишга уринишлардан бири февраль ойида содир бўлган эди. Тажовузкор зарарли дастурлар ёрдамида давлат хавфсизлик хизмати кенгашининг веб-сайтига киришга ҳаракат қилингани аниқланган.