Оффшор орқали ўз мамлакатига инвестиция киритаётган давлат раҳбарлари

Журналистлар Халқаро Консорциуми “Пандора файллари” ни нашр этди.

Унда қуйидагилар очиқланган:

📍 Чехия Республикаси бош вазири Бабиш оффшор инвестиция компанияси ёрдамида Франциянинг жанубида 22 миллион долларлик қасрни сотиб олган;

📍 Покистон Бош вазири Имрон Хонга яқин инсонлар оффшор компанияларга эгалиги аниқланган, бироқ Бош вазирнинг иштироки ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ;

📍Озарбайжонда иқтидорда бўлган Алиевлар оиласи сўнгги йилларда Британиядаги қарийб 400 миллион фунтлик кўчмас мулкини сотиб юборган;

📍Россиядаги биринчи канал бош директори Константин Эрнст Москвадаги совет кинотеатрларини бузиш лойиҳасида иштирок этаётган Британия – Виржиния оролларидаги оффшор компаниянинг бенефициари (билвосита эгаси) бўлиб чиқди;

📍Кения Президенти Ухуру Кенятта ва унинг оиласи 30 миллион доллардан ортиқ активларни оффшорга ўтказган;

📍 Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг оффшор компаниядаги 25% акцияларини ҳозир ўзини маслаҳатчиси бўлиб ишлайдиган яқин дўстига номига ўтказиб берган.

📍Украина Президенти Зеленский ва ака-ука Шефирлар оффшорда компанияни рўйхатдан ўтказган бўлиб, унинг эгаси Украина хавфсизлик хизмати раҳбари эканлиги аниқланган;

📍Зеленский ва унинг яқин шериклари олигарх Коломойскийга боғлиқ тузилмалардан 40 миллион доллар ўтказишда иштирок этганлиги гумон қилинмоқда;

📍 АҚШнинг энг йирик юридик фирмаси Baker McKenzie Коломойскийга шубҳали компаниялар орқали миллиардлаб долларларни ювишга ёрдам берган;

📍Журналистлар консорциуми томонидан АҚШ солиқдан қочувчилар учун энг катта “паногоҳ” деб топилган;

📍 Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер 2017 йилда оффшор компанияни сотиб олган ва компанияга тегишла бўлган Лондонда 6,4 миллион фунт стерлингга баҳоланган бино эгасига айланган;

📍 BBC томонидан тўпланган маълумотларга кўра, Иордания қироли Абдуллоҳ II Буюк Британия ва АҚШда яширин равишда 70 миллион фунтлик мулк сотиб олган;

📍 Хонанда Шакира ва супермодел Клаудия Шиффер оффшор активлар билан боғлиқ инсонлар ҳисобланади;

📍 Маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг «Барселона» бош мураббийи сифатидаги фаолияти давомида, Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун бир неча йил Андоррада банк ҳисоб-рақами бўлган;

📍 Хонанда Хулио Иглесиас Британиянинг Виржиния оролларида камида 20 та компания очган бўлиб, улар орқали 112 миллион долларга уй сотиб олган;

📍 OCCRP Тергов марказининг маълум қилишича, Озарбайжон раҳбариятидаги Алиевлар ва уларнинг шериклари 2006 йилдан бери илгари номаълум бўлган 84 та оффшор компанияларга эгалик қилади.

P.S.Марказий Осиё давлатлари ҳақида ҳам маълумотлар очиқланиши кутилмоқда кузатишда давом этинг.