E-kasb.uz онлайн платформасининг тақдимот маросими бўлиб ўтади

Ёшлар Келажагимиз жамғармаси томонидан яратилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган e-kasb.uz онлайн платформаси ҳақида нималарни биласиз?

Маълумот олишни истаган барча ёшларни жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 11:00да Алишер Навоий номидаги кино саройида ўтказиладиган e-kasb.uz онлайн платформасининг тақдимот маросимига таклиф этамиз.

Тақдимот доирасида Сиз ўз касбининг моҳир усталари томонидан маҳорат дарслари ва юртимиздаги илғор ўқув марказлари кўргазмаси гувоҳига айланасиз.

Тақдимот маросимида иштирок этмоқчи бўлган ёшлар @ekasb_bot орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

t.me/davr24official