Душанбе фуқароларнинг 100% эмланганлигини эълон қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пойтахтнинг барча аҳолиси COVID-19 эмлашнинг биринчи компонентини, иккинчиси дозасини эса 93% аҳоли олиб бўлган (ҳар холда бу кўрсаткичниям 100% қилиб юборишмапти). Республика миқёсида аҳолининг 36,6 фоизи тўлиқ эмланган.

Сентябрь ойида Тожикистон коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилган эди, бироқ октябрь ўрталарида касалликнинг янги ҳолатлари қайд этилиши кузатилаётган эди.

P.S. шу вирус билан курашишда дунё бўйича Туркманистон ва Тожикистон биринчи ўринда. Сири нимада экан а?! (рўйхатда Шимолий Корея мутлоқ ғолиб)