Иқлим ўзгариши барча товарлар ва материалларни қайта ихтиро қилиш имконини беради.
BlackRock инвестиция компанияси раиси Ларри Финк иқлим ўзгаришида янги бизнес учун улкан имкониятларни башорат қилмоқда.
“Мен ишонаманки, бозор қиймати 1 миллиард доллар ва ундан юқори бўлган кейинги 1000 та хусусий технологик стартаплар қидирув тизимлари, медиа компаниялар эмас, балки яшил водород, яшил қишлоқ хўжалиги, яшил пўлат ва яшил цементни ривожлантирувчи корхоналар бўлади”, деди у. Л.Финк Саудия Арабистони пойтахтида Яқин Шарқ яшил ташаббуси саммитидаги нутқида.
Молиячининг фикрича, иқлим ўзгариши бизнес имкониятидир чунки, тадбиркорлар деярли ҳар бир сегментни қайта ихтиро қилишга мажбур бўлади.