2040 йилга келиб энг катта сув танқислиги қаерда бўлади?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра: “Агар ҳудуд қайта тикланадиган чучук сув ресурсларининг 25 фоизи ёки ундан кўпроғини ишлатиб юборса, мазкур ҳолат “сув танқислиги” деб ҳисобланади. 2018 йилда дунё барча қайта тикланадиган чучук сув ресурсларининг атиги 18,4 фоизини ишлатди.

Бироқ, минтақавий даражада жиддий муаммолар пайдо бўладиган янги жойлар пайдо бўлиб бормоқда.

Шимолий Африкада сув таъсирининг критик даражаси мавжуд, Марказий ва Жанубий Осиёда эса юқори даражадаги сув стресси пайдо бўлмоқда.

Бошқа томондан, дунё аҳолисининг 31 фоизи стрессдан холи бўлган.

Шу билан бирга, Жаҳон Ресурслар Институтининг 2040 йилга мўлжалланган прогнозлари шуни кўрсатадики, муаммо янада кенгроқ бўлади.

Афсуски, Марказий Осиёнинг барча ҳудудларининг кўрсаткичлари энг критик даражада турибди.