ФАО 2021 йилда озиқ-овқат импортининг жаҳон бўйича рекорд баҳосини башорат қилмоқда

У 1,75 триллион долларга етади, бу 2020 йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир.

Глобал озиқ-овқат импорти 2021 йилда рекорд даражага етиб, 1,75 триллион долларни ташкил этади, бу 2020 йилга нисбатан 14 фоизга ва 2021 йил июнь ойидаги прогноздан 12 фоизга юқори. Бу 11 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан эълон қилинган “Озиқ-овқат прогнози” ҳисоботида маълум қилинди.

Технология озиқ-овқат бозорини қандай ўзгартирмоқда:

Мутахассислар бу ўсишни “халқаро бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши, шунингдек, транспорт харажатларининг 3 баробар ошиши” билан изоҳлайди. Ривожланаётган ҳудудлар жами импортнинг 40 фоизини ташкил қилади, дейилади ҳисоботда. Ташкилот озиқ-овқат импортининг умумий қиймати ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошишини тахмин қилмоқда. Бироқ, ҳисоб-китобларга кўра, озиқ-овқат тақчиллиги паст бўлган мамлакатларда янада тезроқ ўсиш кутилмоқда, бу “озиқ-овқат импортининг кўпайишидан кўра кўпроқ харажатларга боғлиқ”.

“Ривожланаётган ҳудудлар дон, ҳайвон ёғлари, ўсимлик мойлари ва ўсимликлар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошишига дуч келмоқда, ривожланган ҳудудларда эса нархларнинг ошиши асосан ичимликлар, мева-сабзавот ва балиқ маҳсулотлари каби юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тоифаларида кузатилмоқда”, дейилмоқда ҳисоботда.

ФАО озиқ-овқат нархлари индекси бир йилдан ортиқ вақт давомида ўсиб бормоқда. Июнь ва июль ойларида 12 ой ичида биринчи пасайиш қайд этилган эди, лекин август ойида кетма-кет учинчи ой давомида ўтказилган ўсиш тенденцияси қайтди. Мутахассисларнинг тушунтиришича, нархлар пандемия бошланиши билан пасайишдан кейин ўсишни бошлаган талаб ва таклиф нисбатидан шаклланади.