Хабарингиз бор бир неча кунлардан бери Беларус ва Польша ўртасидаги чегарада миграцияон инқироз юзага келган, мигрантлар чегаралар очилиши ва уларни Европага ўтишлари учун имкон қидирмоқдалар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашидаги АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ давлатлари Беларус ҳукумати ва Польша билан чегарадаги миграция инқирозига ҳисса қўшаётганларга қарши санкцияларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Каддафий ҳам тахтдан ағдарилишидан аввал “агар чегараларни очиб юборсам Европани бутун қитъа муҳожилари эгаллайди” деган эди.
Беларус президенти ҳам чегараларини очиб инсон ҳуқуқ ва эркинликлари дея чегарада хаос уюштириб томоша қилиб туриши узоққа чўзилмади. Мана ўзи хоҳлаган музокара столи атрофида ўтиришга мувоффақ бўлди.
P.S.Ҳозирги замонда нафақат медиа орқали таъсир ўтказиш балки, тирик одамлардан ҳам “самарали қурол” сифатида фойдаланиш мумкин.

Жорий инқирозга ўхшаган муаммолар рўй берганида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар чегараларида сим тўр тортишни молиялаш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда. Украина ҳам ўзининг Беларусь билан чегарасига жойлаштирилган ҳарбийлари сонини икки баравар кўпайтирган.
Литва Беларусь билан чегарасида фавқулодда вазият эълон қилган эди.