2021 йилнинг 6 январида АҚШнинг 45-президенти Доналд Трампнинг 2020 йилги президентлик сайловларини бекор қилишга уринишларини қўллаб-қувватлаган кўплаб намойишчилар АҚШ Капитолийсига рухсатсиз киришган эди.
Намойишчилар хавфсизлик хизматини ёриб ўтиб, бинонига зарар етказишган ҳамда у ерни бир неча соат давомида эгаллаб олишган эди. Ўша вақтда етакчи оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчиларнинг баёнотларига кўра, тартибсизликлар Трампнинг ижтимоий тармоқлар орқали айтган изоҳлари сабаб бўлган дейилган эди. Ҳужум Капитолий биносининг эвакуация қилиниши ва ёпилишига олиб келган ва Конгресснинг сайловчилар овозларини санаш ва Жо Байденнинг сайловдаги ғалабасини расмийлаштириш учун йиғилган қўшма мажлисини тўхтатди.
Ана ўша намойишчилар тимсолига айланган ва ОАВда ташқи кўриниши туфайли «шаман» лақабини олган Капитолийга бостириб кириш иштирокчиси АҚШда 3 йилу 5 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.